Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси босим остида қолгани ҳақидаги айрим нашрларнинг хабари юзасидан расмий баёнот
Бугун ижтимоий тармоқлардаги айрим манбаларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кучли босим остида қолгани ва бунинг натижасида ҳаваскор ва профессионал бокс федерациялари бирлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Шуни таъкидлаш жоизки, бу мутлақо асоссиз ва ёлғон маълумот!
Бокс мамлакатимиз ёшлари орасидаги энг севимли ва оммавий спорт турларидан бири. Шунингдек, боксчиларимиз халқаро майдонларда юртимиз байроғини кўкларга кўтариб, нафақат минтақамизда балки жаҳонда етакчилардан саналишади. Бугунги кунда ҳам Президентимизнинг эътибори ва давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ушбу спорт тури ривожи янги босқичга олиб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамюртларимиз ва ўқувчиларимиздан юқорида таъкидланган ёлғон хабарларга эътибор қилмасликни, ўз навбатида оммавий ахборот воситаларидан фақатгина расмий, ишончли ва асосланган маълумотларни тарқатишларини сўраб қолади.