Ру En O'z
28 Январь 2022 2609

Яқиндан танишамиз: Пекин-2022 Олимпиадаси иштирокчиси Комилжон Тўхтаев

Ўтган йил Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этадиган атлетларимиз ҳақидаги таништирув мақолаларимизни чоп этиб борган эдик. Бугун Сизларга Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчимиз Комилжон Тўхтаев ҳақида маълумот берамиз.

Тўхтаев Комилжон Алиевич 1997 йил 30 октябрь куни Тошкентда таваллуд топган. 2012 йилдан тоғ чанғиси бўйича профессионал тарзда шуғулланишни бошлаган. Биринчи мураббийи Юрий Хлистунов. 2018 йил Пхёнчхан шаҳрида ўткизилган XXIII қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Фаолияти давомида бир қатор халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган. Халқаро чанғичилар федерациясининг рейтинги бўйича Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари иштирокчилари рўйхатидан ўрин эгаллади. Ҳоббиси тоғ туризми билан боғлиқ барча машғулотлар.

Комилжон Тўхтаев айни вақтда Италияда бўлажак Олимпия ўйинларига сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда. Атлетимиз Пекин-2022 доирасида 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда слалом дастурида иштирок этади.

Text to speech