Ру En O'z
28 Январь 2022 1328

Бугун Португалияда Гран-При турнири старт олади

Бир оздан сўнг Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг илк турнири бошланади. Гран-При тоифасида ўтадиган мазкур мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.

Регламентга кўра, бугун енгил вазн тоифасидаги беллашувлар бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида 5 нафар ҳамюртимиз татамига чиқади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-60 кг: Баҳром Батуров - Балабай Агаев (Озарбайжон)
-60 кг: Мирзоҳид Маҳаммаджонов - Харим Ли (Жанубий Корея)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов - Ямато Фукуда (Япония)
-48 кг: Халимажон Қурбонова - Катарина Коста (Португалия)
-48 кг: Гулнур Муратбаева - Ли Ҳай Кеёнг (Жанубий Корея)

Text to speech