Ру En O'z
27 Январь 2022 2141

Гимнастикачиларимиз Грузия йиғинида

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турибди. Спортчиларимизга мураббий ва массажчилар ҳамроҳлик қилишмоқда.

Йиғинда Токио-2020 Олимпиадаси қатнашчиси Расулжон Абдураҳимов, шунингдек, Абдулла Азимов, Ҳабибулло Эргашев, Абдулазиз Мирвалиев, Ўткирбек Жўраев, Фаёзиддин Маматқулов, Дилдора Арипова, Гулноз Жумабекова, Диана Бахтиярова, Наима Ниғмонова ва Лобар Амриллаева каби ёш иқтидор эгалари иштирок этмоқда. Ушбу йиғин келаси ойдан бошланадиган янги мавсум стартлари учун асосий тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда.

Text to speech