Ру En O'z
27 Январь 2022 2555

Гандболчиларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олишмади

Хабар берганимиздек, айни кунларда гандбол бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Саудия Арабистонида Осиё чемпионатида иштирок этмоқда. Айни пайтгача келиб, ярим финал иштирокчилари номи маълум бўлди.

Кучли саккизликда ҳаракат қилган йигитларимиз иккинчи гуруҳ босқичида Қатар, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони жамоаларига имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи кучли бешликка кира олишмади.

Энди йигитларимиз нариги квартетда сўнгги поғонани эгаллаган Қувайт билан еттинчи ўрин учун баҳс олиб боришади.

Text to speech