Ру En O'z
27 Январь 2022 2141

Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида финалчилар аниқланади

Қисқа танаффусдан сўнг бокс бўйича Тошкентдаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этади. Бугун барча тоифаларда ярим финал жанглари ўтказилиб, чемпионлик сари ўз юришини давом эттирадиган спортчилар аниқланади.

Режага кўра, бугун 12:00 дан 16:00 гача аёллар ўртасида, 17:00 дан 21:00 гача эркаклар ярим финал беллашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Унда жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова, шунингдек, Жавлонбек Йўлдошев, Ситора Турдибекова, Руслан Абдуллаев каби 17 нафар вакилимиз рингга кўтарилади. Беллашувларни томоша қилишни истаган мухлисларни "Универсал" спорт мажмуасига чорлаб қоламиз.

Text to speech