Ру En O'z
26 Январь 2022 2478

ХОҚ Пекин-2022 Олимпиадаси олдидан янги ролик тақдим қилди

Халқаро Олимпия қўмитаси Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларидан аввал спортчилар ва мухлислар ўртасидаги алоқани ифодаловчи махсус видеоролик тайёрлади. У “Ҳар бир юксалиш, ҳар бир мағлубият, ҳар бир ғалабада биз ҳамиша биргамиз”, деб номланади.
“Бир-биримизга ишонганимизда, биз ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширамиз. Бошқаларнинг ишончи бизга ўз кучимизга ишониш учун барча имкониятларни беради. “Деворларни ёриб ўтинг, сакрашни амалга оширинг, вазифани бажаринг”, дейилади видеороликка ёзилган шарҳда.

Бу видеода дунёнинг турли бурчакларидан мухлислар тасвирланган бўлиб, улар олимпиячиларнинг мусобақа давомидаги ҳаракатларига тақлид қилиб, атлетларни олқишлаётгани акс эттирилган ва бу жараён жаҳонга машҳур Олимпия шиори - “Биргаликда тезроқ, баландроқ, кучлироқ”ни ифодалашга қаратилган.

Text to speech