Ру En O'z
26 Январь 2022 2337

Йилнинг илк мусобақасида муваффақиятли қатнашган камончиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Ўзбекистон камондан отиш миллий терма жамоаси аъзолари 17-25 январь кунлари Россия Федерациясининг Орёл шаҳрида "Классик" ҳамда "Компаунд" йўналиши бўйича бўлиб ўтган халқаро турнирда иштирок етиб юртимизга қайтишди. Терма жамоа аъзолари Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси мутасаддилари, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раҳбарияти ва спортчиларимизнинг яқинлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз мазкур мусобақа якунига кўра мерганларимиз Зиёдахон Абдусатторова ва Амирхон Содиқов фахрли биринчи ўринни ҳамда Камола Юнусова ва Озодбек Унгалов микст йўналишида фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди. Спортчиларимизнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилаб қоламиз.

Text to speech