Ру En O'z
26 Январь 2022 3433

Спортчиларимизнинг саломатлиги МОҚ раҳбари назоратида

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида белгиланган график асосида текширувдан ўтиши давом этади. Бугун оғир атлетика, эркин кураш ва академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз вакиллари тиббий текширувда бўлишди.

Жараённи МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда РСТИАМ директори Абдушукур Садиков кузатиб боришди. Текширувда ҳар бир жамоанинг асосий таркиб спортчиларига Марказнинг тор доирадаги шифокорлари хизмат кўрсатишди. Атлетларнинг саломатлиги кўздан кечирилиб, шикоятлари тингланди ва улар бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Text to speech