Ру En O'z
26 Январь 2022 2753

Томас Бах Хитой Халқ Республикаси раҳбари қабулида бўлди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Пекинда уч кунлик изоляциядан сўнг деярли икки йил ичида Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан юзма-юз мулоқот қилган биринчи расмий шахс бўлди.

Хитой давлати раҳбарининг Томас Бах билан шахсан учрашгани бу қишки Олимпиаданинг Хитой ҳукумати учун қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Си Цзиньпиннинг хорижий делегация раҳбари билан сўнгги учрашуви 2020 йилнинг март ойида бўлиб ўтган эди. Манбанинг таъкидлашича, Си Цзиньпин Томас Бахга Хитой “Оддий, хавфсиз ва ажойиб Олимпиада” ўтказишини ваъда қилган.

“Биз иштирокчилар, тегишли ходимлар, Хитой халқининг саломатлиги ва хавфсизлиги таъминланишига тўлиқ ишонамиз. Доимий саъй-ҳаракатлар туфайли аввалги тасаввурларимиз энди ҳақиқатга айланди. Муз ва қор олтин ҳамда кумуш каби қимматлидир. Бу Олимпиада орқали юртимизда қишки спорт билан шуғулланувчилар сонини 300 миллионга оширмоқчимиз”, – деди Хитой Халқ Республикаси раҳбари.

Йиғилиш давомида бўлажак Олимпия ўйинларини хавфсиз ва чиройли ўтказиш каби қатор мавзуларда фикрлар билдирилди.

Text to speech