Ру En O'z
26 Январь 2022 1748

Бокс бўйича Осиё чемпионати тақвимида ўзгариш

Маълумки, шу кунларда пойтахтимизда муҳим мусобақа – бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Афсуски, минтақамизда рўй берган вазият – электр таъминотидаги муаммолар туфайли кеча ушбу турнирда кичик тўхталиш юзага келди ва бунинг натижасида тақвимга ўзгартириш киритилди. Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, бугун ҳам мусобақада дам олиш куни бўлиб, қолган босқичлар эртадан давом эттирилади. Юзага келган вазиятдан сўнг тақвим қуйидагича кўриниш олди:

26-январ: дам олиш куни
27-январ: Ярим финаллар (аёллар 12:00-16:00, эркаклар 17:00-21:00)
28-январ: дам олиш куни
29-январ: финаллар (аёллар 13:00-16:00, эркаклар 17:00-20:00)

Text to speech