24 Январь 2022
2465
Боксчиларимиз чиройли ғалабалар тақдим қилишди
Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида ўтаётган бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этади. Бугун учинчи кун беллашувлари ўз якунига етди.
Хабар қилганимиздек, унда 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Қувонарлиси, юртдошларимизнинг барчаси рақибларини мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошладилар.
-48 кг: Асилбек Жалилов – Қаюм Ариффин (Малайзия)
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов – Ҳайкал Муҳаммад (Малайзия)
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров – Имдад Муҳаммад (Малайзия)
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев – Данияр Омарбек ули (Қирғистон)
-50 кг: Сабина Бобокулова – Руҳафзо Ҳақназарова (Тожикистон)
-52 кг: Феруза Казакова – Мунгунсаран Балсан (Мўғулистон)