Ру En O'z
24 Январь 2022 1431

Чавандозларимиз БААдаги халқаро мусобақасида иштирок этишди

22-23 январь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSIO5*\CSI2* турнири бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг кучли чавандозлари қатори ҳамюртларимиз ҳам қатнашдилар.

Мусобақада Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ҳамда терма жамоамиз аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев дунёнинг 20 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар қаторида ўз чиқишларини намойиш этдилар.

Ҳамюртларимиз гарчи совринли ўринлардан жой олишмаган бўлсалар ҳам, ўзлари учун муҳим рейтинг очколарини жамғариб олдилар.

Text to speech