Ру En O'z
24 Январь 2022 1205

Ўзбекистон футбол федерациясининг биринчи раҳбари 90 ёшга тўлди

Узоқ йиллар ўзбек спорти, хусусан, футболининг ривожига улкан ҳисса қўшган инсон Элмар Аминов 90 ёшга тўлди.

Элмар Алимович Аминов 1932 йил 23 январь куни Фарғонада дунёга келган. 1959 йил Ўзбекистон футбол федерациясига асос солинганида, Элмар Алимович ушбу ташкилотнинг раҳбари этиб тайинланган. У инсон фаолияти давомида “Пахтакор” жамоаси бошлиғи, кейинчалик Ўзбекистон ССР Министрлар Кенгаши давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси муовини, сўнгра раҳбари лавозимларида ишлади. У киши фаолияти давомида футбол бўйича Собиқ Иттифоқ терма жамоаси делегациясига кўплаб мусобақаларда, жумладан, 1966 йил Англияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида раҳбарлик қилган. 1990-1992 йилларда Ўзбекистон футбол федерациясининг биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб борган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Элмар Аминовни ушбу улуғ ёши билан муборакбод этиб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech