23 Январь 2022
2101
Абдулмуродовда ғалаба, Тоғаймуродов имкониятни бой берди
Бокс бўйича Тошкентда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Маълум қилганимиздек, унда икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.
Дастлаб -57 кг вазн тоифасида Дилшод Абдулмуродов ироқлик Муҳаммед Макассесга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чиройли ғалабага эришди. Афсуски, -91 кг оғирликда рингга кўтарилган Жавоҳир Тоғаймуродов имкониятни бой бериб қўйди. Беллашувда тожикистонлик Давлат Болтаев яққол устунликка эришди.
Осиё чемпионатида иштирок этаётган бошқа вакилларимизга чиройли ғалабалар тилаб қоламиз.