Ру En O'z
23 Январь 2022 1754

Токиода Улуғбек Рашитовга енгилган таэквондочи ўз юртида совринга эга бўлди

Жанубий Кореялик афсонавий таэквондочи Ли Дэ-Хун Токио-2020 Олимпия ўйинларидан сўнг катта спортдаги фаолиятини якунлаган эди. Мамлакат миллий федерацияси томонидан ўтказилган йил сарҳисобида унга узоқ йиллик фаолияти учун махсус соврин топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ли Дэ-Хун Токио-2020 Олимпия ўйинларида иккинчи даврада бўлажак чемпион, ҳамюртимиз Улуғбек Рашитовга 19:21 ҳисобида имкониятни бой берган ва якунда бронза медали учун баҳсда хитойлик спортчига мағлуб бўлган эди. Унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 3 та олтин ва 1 та бронза, шунингдек, Лондон-2012 Олимпиадасининг кумуш, Рио-2016 Олимпиадасининг эса бронза медаллари мавжуд.

Маросимда “Йил спортчиси” махсус соврини Токио-2020 Олимпиадасида +67 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган Ли Дабинга топширилди.

Text to speech