Ру En O'z
22 Январь 2022 2007

Осиё чемпионатини ишончли ғалаба билан бошладик

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида бокс бўйича қитъа биринчилиги старт олди. Қувонарлиси, мусобақани ҳамюртларимиз чиройли ғалаба билан бошлашди. 

Бугун беллашувлар бошланишидан аввал мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв, Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотаиба, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов сўз олиб, бугунги мураккаб эпидемиологик вазиятга қарамай мусобақани ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам берган ҳукуматимизга миннатдорчилик билдиришди ва иштирокчиларга омад тилаб ўтдилар. Шунингдек, тадбирда Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда МОҚ мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Унда санъатимизнинг таниқли вакиллари куй-қўшиқлари, рақслари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. 

Маросим якунига етгач, қизғин беллашувлар ҳам бошланиб кетди. Бугун -67 кг вазн тоифасида Жавлонбек Йўлдошев боксчиларимиз орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилди. Саудиялик рақибига қарши жанг қилган Жавлонбек мухлисларимизга чиройли ғалаба тақдим қилди ва кейинги даврага йўл олди.

Text to speech