Ру En O'z
22 Январь 2022 2019

Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олмоқда

Бугун пойтахтимизда 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида бокс бўйича қитъа чемпионати бошланади. Унда Осиё боксининг бўлажак юлдузлари ғолиблик учун куч синашадилар.

Мусобақага бўлган аҳамиятнинг катталигидан Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв, шунингдек Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) президенти Анас Алотаиба бошчилигидаги делегация Тошкентга етиб келди. Шунингдек, кеча барча иштирокчи давлатлар вакиллари иштирокида техник йиғилиш бўлиб ўтди. Унда турнир регламенти, транспорт тизими, COVID протоколи ва бошқа йўналишларда керакли маълумотлар берилди.

Режага кўра, бугун "Hilton" меҳмонхонасида чемпионатга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросими эса 17:00 га белгиланган. 18:00 дан дастлабки саралаш баҳслари ўтказилади.

Қуръага кўра, биринчи кун дастурида терма жамоамиздан Жавлонбек Йўлдошев (-67 кг) биринчи бўлиб рингга кўтарилади. Кечки дастурда андижонлик боксчимиз Саудия Арабистони вакили Рашид Сауд Алмарри билан ҳисоб-китоб қилади.

Бўлажак мусобақада ҳамюртларимизга омад тилаймиз!

Text to speech