Ру En O'z
21 Январь 2022 1253

Камончиларимиз Россиядаги халқаро мусобақада ғалаба қозонишди

Айни кунларда Россия Федерациясининг Орёл шаҳрида камондан отиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Турнир регламентга кўра, 18 метр масофадан отиш бўйича ташкил этилган.

Бугун микст (аралаш жуфтлик) дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Қувонарлиси, унда Амирхон Садиков ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, бронза медали учун кечган баҳсда Озодбек Унгалов ҳамда Камола Юнусова рақибларини мағлубиятга учратишди ва жамоамизга навбатдаги медални тақдим қилдилар.

Мусобақа 25 январга қадар давом этади.

Text to speech