Ру En O'z
21 Январь 2022 1016

Бокс: Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи таркибимиз билан танишинг

Эртага пойтахтимизда бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Терма жамоамиз мураббийлар штаби мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи боксчиларимиз таркибини эълон қилди. Унга кўра, йигитларимиз 13, қизларимиз 11 вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтарилишади. Таркибда жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова, шунингдек, Жавлонбек Йўлдошев, Навбаҳор Ҳамидова, Руслан Абдуллаев каби маҳоратли чарм қўлқоп усталарини ҳам учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб:

Ўғил болалар:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Мухаммадқодир Мамиржонов
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Хуршид Расулжонов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Жавлон Юлдошев
-71 кг: Азизбек Тожиев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Жасурбек Юлдошев
-86 кг: Тимур Мержанов
-92 кг: Жавохир Тоғаймуродов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Қизлар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобокулова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Дилфуза Бекова
-63 кг: Мохинабону Абдуллаева
-66 кг: Хадичабону Абдуллаева
-70 кг: Навбахор Ҳамидова
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
-81 кг: Соҳиба Рўзметова

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech