Ру En O'z
20 Январь 2022 1806

Гандболчи йигитларимиз Осиё чемпионатининг дастлабки саралашидан муваффақиятли ўтишди

Шу кунларда Саудия Арабистонида гандбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган терма жамоамиз дастлабки саралаш босқичини муваффақиятли якунлади.

Йигитларимиз биринчи турда Гонконгни 28:24 ҳисобида мағлуб этишни уддаладилар, бироқ иккинчи турда баҳрайнлик рақибларига 19:35 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ҳал қилувчи учинчи турда эса Вьетнам жамоаси 30:23 ҳисобида таслим этилди.

Шу тариқа жамоамиз кучли саккизликка кириб, навбатдаги босқичда ўз иштирокини давом эттиради. Унда яна 2 квартет шаклланади. Ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритганлар ярим финал босқичига йўл олади. Қайд этиш жоиз, учинчи ўрин эгалари ўртасидаги баҳс ҳам катта аҳамиятга эга. Унда ғалаба қозонган жамоа қитъамизнинг бешинчи термаси сифатида келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади.

Жамоамизнинг кейинги босқичдаги рақиблари кечки баҳслардан сўнг аниқланади.

Text to speech