Ру En O'z
20 Январь 2022 2288

IJF янгиланган тақвимни эълон қилди, Тошкентдаги ЖЧнинг муддати ўзгарган

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2022 йил учун янгиланган тақвимни эълон қилди. Биз учун аҳамиятлиси, жорий йил Тошкентда бўлиб ўтадиган дунё биринчилигининг муддати октябрь ойининг 2-9 саналарига кўчирилган. Аввалги тақвимда ушбу мусобақа август ойида кўрсатилган эди. Батафсил:

28-30 январь: Алмада Гран-Приси, Португалия
5-6 февраль: Париж "Катта дубулға"си, Франция
17-19 февраль: Тель-Авив "Катта дубулға"си, Исроил
25-27 март: Тбилиси "Катта дубулға"си, Грузия
1-3 апрель: Анталья "Катта дубулға"си, Туркия
20-22 май: Қозон Катта дубулғаси, Россия
4-6 июнь: Дюссельдорф "Катта дубулға"си, Германия
24-26 июнь: Улан-Батор "Катта дубулға"си, Мўғулистон
8-10 июль: Будапешт "Катта дубулға"си, Венгрия
15-17 июль: Загреб Гран-Приси, Хорватия
10-13 август: Ёшлар ўртасида ЖЧ, Эквадор
24-27 август: Ўсмирлар ўртасида ЖЧ, Босния ва Герцеговина
2-9 октябрь: Катталар ўртасида ЖЧ, Ўзбекистон
21-23 октябрь: Абу-Даби "Катта дубулға"си, БАА
4-6 ноябрь: Боку "Катта дубулға"си, Озарбайжон
3-4 декабр: Токио "Катта дубулға"си, Япония

Text to speech