Ру En O'z
19 Январь 2022 1403

“Пекин-2022 машъаласининг ёқилиши Олимпия ўйинлари тарихида инқилоб бўлади”

Яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими миллионлаб мухлислар интиқиб кутаётган тадбирлардан бири. Ташкилотчилар тадбирнинг барча қисмини очиқламаётган бўлсалар ҳам, томошабинларни янада қизиқтириш учун баъзи маълумотларни айтишмоқда. Жумладан, Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросими директори, кинорежиссёр Чжанг Имоу бу борада барчада кучли интрига уйғотадиган фикрларни билдирди: 

“Ҳозир барча сирларни ошкор қила олмайман. Бироқ шуни айтишим мумкинки, машъала ёқиш маросими чинакам инқилоб бўлади. Биз тарихдаги экологик энг тоза Олимпиадани ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Ишончим комилки, бундай маросимни дунё аҳли яқин 100 йил ичида кўрмаган”, – дейди мутахассис.

Маълумот учун, XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 4 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланиши ва 1 соат, 40 дақиқа давом этиши белгиланган.

Text to speech