Ру En O'z
18 Январь 2022 738

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг чипталари очиқ савдога чиқарилмайди

Яна бир неча кундан сўнг Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари старт олади. Мусобақа ташкилий қўмитаси беллашувлар учун чипталарни очиқ савдога чиқармасликка қарор қилди.

Аввалроқ Ўйинларга хорижлик мухлисларнинг кириши таъқиқланиши ҳақида расмий маълумот берилган эди. Таъкидланишича, чипталар маълум гуруҳ тоифаларига тарқатилади. Маҳаллий мухлисларнинг киритилиши бўйича эса расмий маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech