Ру En O'z
17 Январь 2022 2094

Учта жамоамиз велоспорт бўйича халқаро ареналарда юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Ўзбекистоннинг учта профессионал велоспорт жамоалари Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) лицензиясини қўлга киритди. Бу ҳақда UCI расман эълон қилди.

Янги жамоаларимиз 1 та трек ва 2 та шоссе йўналишлари бўйича рўйхатдан ўтган. Янада аҳамиятлиси, мамлакатимизда хотин-қизлар спортини янада ривожлантириш йўлида ушбу клублардан бири қизларимиздан ташкил этилди. Қуйида жамоаларимиз номи ва уларга аъзо спортчилар билан батафсил танишиб оласиз:

1) “Tashkent track team” трек жамоаси: Шаҳноза Абдуллаева, Дмитрий Бочаров, Данил Евдокимов, Алексей Фомовский, Мадина Қаххарова, Нафосат Кузиева, Анна Куликова, Янина Кускова, Искандарбек Шодиев ва Дамир Забиров.

2) “Tashkent city professional cycling team” шоссе бўйича эркаклар континентал жамоаси: Умиджон Бахтиёров, Дмитрий Бочаров, Константин Элли, Эдем Эминов, Данил Евдокимов, Алексей Фомовский, Ботиржон Исматов, Муроджон Холмуратов, Беҳзодбек Раҳимбоев, Улуғбек Саидов, Искандарбек Шодиев, Никита Стенковой, Акромжон Суннатов, Дамир Забиров ва Ролли Вивер (АҚШ).

3) “Tashkent city woman professional cycling team” шоссе бўйича аёллар континентал жамоаси: Шаҳноза Абдуллаева, Евгения Голотина, Мадина Қаххарова, Нафосат Кузиева, Анна Куликова, Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Елена Зайцева.

Маълумот учун, UCI лицензиясини қўлга киритган жамоалар рўйхатидан шоссе бўйича 142 та эркаклар ва 42 та аёллар ва 20 та трек континентал жамоалар ўрин олган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси лицензия олган клубларимизнинг фаолиятига омад тилайди.

Text to speech