17 Январь 2022
1844
Футбол бўйича ампутантлар ўртасида жаҳон чемпиони Бахтиёр Ражабов 70 ёшга тўлди
Футболимиз тарихида ампутантларимиз қайд этган натижалар алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ушбу терма жамоа аъзолари бир неча бор жаҳонда тенгсиз эканликларини исботлашган. Ана шу жамоада жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Бахтиёр Ражабов 70 ёшни қарши олди.
Фидойи ҳамюртимиз ушбу сана муносабати билан муносиб қутланди. Ўзбекистон МОҚда у кишига эсдалик совғаси топширилиб, бугунги юбилей айёми билан муборакбод этилди. Совғани Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов топширди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бахтиёр Ражабовни бугунги айём билан табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат саломатлик тилаб қолади.