Ру En O'z
17 Январь 2022 368

Пекин-2022: Биатлонда терма жамоаларнинг нечта квотага эга бўлгани маълум

Кеча Германиянинг Рупольдинг шаҳрида биатлон бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Эътиборлиси, шундан сўнг Пекин-2022 Олимпиадаси йўлида терма жамоаларнинг рейтинг очколарини йиғиш даври тугади ва қайси давлат Олимпиадага нечта спортчи билан бориши маълум бўлди.

Берилган максимал квоталарни Франция ва Норвегия терма жамоалари қўлга киритди. Улар ҳам эркаклар, ҳам аёллар дастурида 6 нафардан спортчини Пекинга олиб бориши мумкин. Германия ва Швеция термалари 11 та квотага эга бўлишди. Батафсил:

10 та квота: Австрия, Беларусь, Чехия, Италия, Россия Олимпия қўмитаси, Украина;
8 та квота: Болгария, Канада, Эстония, Финляндия, Словакия, Швейцария, АҚШ;
6 та квота: Хитой, Словения, Япония;
5 та квота: Бельгия, Литва, Польша;
4 та квота: Молдова;
3 та квота: Жанубий Корея;
2 та квота: Қозоғистон, Латвия, Руминия;
1 та квота: Дания, Янги Зеландия.

Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 Олимпиадасида биатлон баҳслари 5-19 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech