Светлана Радзивилни табриклаймиз!
Бугун ўзбек спортида ўз номини қолдириб улгурган ҳамюртимиз Светлана Радзивил таваллуд айёмини нишонламоқда.
Светлана Михайловна Радзивил 1987 йил 17 январь куни Тошкентда таваллуд топган. Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича Осиё ўйинларининг уч карра чемпиони, кўп карра қитъа чемпионати ғолиби ва совриндори бўлган вакилимиз бугун 35 ёшни қарши олмоқда.
Светлана Радзивил фаолияти давомида Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Ҳозирда жорий йил бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида навбатдаги ғалабани қўлга киритиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Спортчимиз қўлга киритган муваффақиятлари эвазига давлатимиз томонидан "Шуҳрат" медали, "Дўстлик" ордени ва "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.