Ру En O'z
16 Январь 2022 2315

Қиличбозларимиз Жаҳон кубогида яккалик дастурдаги иштирокларини якунлашди

Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугун яккалик дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Мусобақада қизларимиздан Зайнаб Дайибекова, йигитларимиздан Шерзод Мамутов медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолган эдилар. Мамутов 1/64 босқичида россиялик Дмитрий Даниленко билан баҳсда 11:15 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, Дайибекова франциялик Амалия Эмини 15:14 ҳисобида доғда қолдирди. Бироқ кейинги даврада италиялик Элиза Пассарога (13:15) имкониятни бой бериб қўйди.

Энди ҳамюртларимиз жамоавий дастурда ўз омадларини синаб кўришади.

Text to speech