Ру En O'z
16 Январь 2022 1921

Равшан Ходжаев ва Саиджамшид Жафаровни табриклаймиз!

Бугун тажрибали мураббий, Шаҳрам Ғиёсов каби Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндорларини етиштириб чиқарган мутахассис, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони соҳиби Равшан Ходжаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Тажрибали мутахассис бугун 42 ёшни қаршилади.

Шунингдек терма жамоамиз аъзоси, Осиё чемпиони, Ўзбекистон чемпиони, "Шуҳрат" медали соҳиби Саиджамшид Жафаров бугун 23 ёшга қадам қўйди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки вакилимизни таваллуд айёми билан табриклаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик, янги ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech