Ру En O'z
15 Январь 2022 2264

Зайнаб Дайибекова Жаҳон кубоги медали учун жанг олиб боради

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги турнири бошланди. Аёллар дастурида ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова (22, рейтингдаги ўрни) медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.

Юқори рейтинги сабаб қорақалпоғистонлик ҳамюртимиз 1/64 финал босқичидан баҳсларга қўшилмоқда. Афсуски, старт олган барча ёш вакилларимиз саралашда имкониятни бой бериб қўйишди. 1/32 финалга йўл олиш учун Дайибекова франциялик Амалия Эмини (43) мағлубиятга учратиши керак.

Зайнаб ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, япониялик Норика Тамура (11) ҳамда италиялик Элиза Пассаро (54) баҳси ғолиби билан тўқнаш келади. Бўлажак баҳсларда юртдошимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Text to speech