Ру En O'z
14 Январь 2022 272

Байрамингиз муборак бўлсин, мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!

Бугун 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни. Жонажон Ўзбекистонимизнинг хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилиш, тинч ва хотиржам ҳаётимизни асраб-авайлаш ҳар бир йигит учун юксак шон-шарафдир.

Она Ватанимиз номини дунёга танитишда ҳарбий спортчиларимиз ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бугунги байрам билан шарафли бурчларини адо этиб келаётган ўғлонларимиз – Ватан ҳимоячиларини самимий муборакбод этиб, хизмат вазифаларини бажаришларида уларга куч-ғайрат ва зафарлар тилайди!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech