Ру En O'z
13 Январь 2022 1799

Рустам Шоабдураҳмонов ва Азизжон Камилов халқаро йиғиннинг бугунги машғулотларини кузатишди

Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт соғломлаштириш мажмуасида дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда. Тўққиз давлат терма жамоалари иштирокида ўтаётган бугунги машғулотларни бевосита Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов кузатиб борди. Унга ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳамроҳлик қилди.

Рустам Мавзурович машғулотларни кузатиш асносида терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис билан ҳам суҳбатлашди. 2022 йил дзюдочиларимизни масъулиятли мусобақалар кутиб турибди. Терма жамоамиз Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинлари ҳамда Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати, шунингдек, Гран-При ва “Катта дубулға” турнирларида иштирок этади. МОҚ раҳбари бугунги пандемик вазиятда дзюдочилардан эҳтиёткорликни янада оширишни сўраб ўтди ва бўлажак нуфузли мусобақаларда уларга омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро йиғин 25 январга қадар давом этади.

Text to speech