Ру En O'z
13 Январь 2022 1677

“Янгиобод” РЎМБда юзага келган муаммо бартараф этилди

Айни кунларда Ангрен шаҳри яқинидаги “Янгиобод” Республика ўқув-машғулот базасида регби, юнон-рум кураши ва енгил атлетика бўйича терма жамоамиз вакиллари машғулот олиб боришмоқда. Тоғ шароитида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида кеча тунда базанинг иситиш тизимида муаммо юзага келди ва хоналардаги иситгичлар ишламай қолди.

Юзага келган муаммо зудлик билан ўрганилиб, уни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилди. Маълум бўлишича, база жойлашган ҳудуддаги марказий электор қурилмада авария ҳолати юзага келган. Ҳозирда тизим қайта тикланган ва зарур ускуналар алмаштирилгач хоналар аввалгидек юқори ҳароратда.

Ушбу вазият бўйича Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ҳам ўрганиш ишларини олиб борди ва база мутасаддилари билан боғланиб, бу каби ноқулай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Ҳозирга келиб, машғулот олиб бораётган терма жамоаларимизнинг шароити аввалгидек яхшиланган. Спортчиларнинг овқатланиши, машғулот ўтказиши, дам олиши ва хоналардаги иссиқлик таъминотида муаммо йўқ.

Text to speech