Ру En O'z
12 Январь 2022 1480

Шерзод Ташматов мураббийлар штаби билан янги режаларни муҳокама қилди

Бугун МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов янги мавсум режалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда Павел Хан бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби иштирок этди.

2022 йил барча спорт турлари қатори таэквондочиларимизни ҳам катта синов кутиб турибди. Суҳбатда олдинда турган Осиё ўйинлари ва Париж-2024га муносиб тайёргарлик кўриш, терма жамоанинг асосий таркибини саралаш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Февраль ойидан таэквондочиларимиз халқаро мусобақалардаги иштирокларини бошлашади. Бу борада Павел Хан олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, спортчиларимизнинг ҳолати, турнирларда иштирок этадиган турли таркиб ҳақида батафсил маълумот берди. Ўз навбатида, Шерзод Ташматов режалар бўйича қўшимча фикрларини билдириб, спортчиларимизнинг саломатлигини янада қаттиқ назорат қилиш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Text to speech