Ру En O'z
12 Январь 2022 1746

Олимпия ўйинларигача чанғи пойгаси баҳслари тўхтатилди

Сўнгги кунларда бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада авж олмоқда. Европанинг қатор шаҳарларида вируснинг тарқалиши сабаб айрим мусобақалар бекор қилинмоқда.

Жумладан, чанғи пойгаси бўйича Франция ва Словениядаги икки босқич ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақида мусобақа ташкилотчилари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари қарор қабул қилишди. Шу тариқа, келаси ой бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларигача чанғи пойгаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлмайди. Олимпиада квоталари ҳам ҳозирги ҳолат бўйича тақсимланади.

Айни пайтгача умумий ҳисоб қуйидаги кўринишда
Эркаклар:
1. Юханнес Клебу (Норвегия) – 1183 очко
2. Александр Большунов (Россия) – 815
3. Эрик Валнес (Норвегия) – 527

Аёллар:
1. Наталья Непряева (Россия) – 843
2. Эбба Андерсон (Швеция) – 648
3. Жесси Диггинс (АҚШ) – 622

Миллатлар кубоги, эркаклар:
1. Норвегия – 3374
2. Россия – 2697
3. Франция – 1148

Аёллар:
1. Швеция – 2623
2. Норвегия – 2250
3. Россия – 1785

Text to speech