Ру En O'z
12 Январь 2022 1620

Шиффриндан рекорд, Влхова слалом дастурида муддатидан аввал ғалаба қозонди

Австриянинг Шладминг шаҳрида аёллар ўртасида тоғ чанғисининг слалом йўналиши бўйича навбатдаги босқич ўтказилди. Беллашув якуни икки спортчининг турли муваффақиятлари билан якунланди.

Маълум қилганимиздек, мазкур босқичдаги муваффақият америкалик Микаэла Шиффрин учун бир дастурда қозонилган ғалабалар бўйича мутлақ рекорд тақдим қилиши мумкин эди. Якунда шундай бўлди ҳам. Шифррин энг яқин таъқибчиси словакиялик Петра Влховадан 0.15 сония тезроқ натижа қайд этиб, бир дастурда энг кўп ғалаба қозонган спортчига айланди. Бунгача рекорд швециялик Ингемар Стенмаркка тегишли бўлиб, унинг ҳисобида гигант слаломдаги 46 та муваффақият бор эди.

Эътиборлиси, беллашув Влхова учун ҳам омадли якунланди. Гарчи у иккинчи натижани қайд этган бўлса ҳам, ушбу кўрсаткич словакиялик спортчининг муддатидан аввал слалом йўналишидаги кичик биллур глобусни қўлга киритиши учун кифоя қилди. Мавсум якунигача яна 2 та слалом баҳслари бўлишига қарамай, ҳеч бир спортчи ушбу дастурда Петрани қувиб ўтолмайди.

Слалом дастури бўйича умумий ҳисоб:
1. Петра Влхова (Словакия) – 660 очко
2. Микаэла Шиффрин (АҚШ) – 440
3. Венди Холденер (Швейцария) – 321

Text to speech