Ру En O'z
11 Январь 2022 2217

Синхрон сузувчиларимиз россиялик, сузувчиларимиз америкалик мутахассис назоратида йиғин ўтказишмоқда

Айни кунларда сув спорти турларида терма жамоамиз вакиллари ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда. Синхрон сузувчиларимиз "Саховат" марказида, сузувчиларимиз эса Республика Олимпия заҳиралари коллежида шуғулланишмоқда.

Синхрончиларимиз россиялик 2 карра Олимпия ўйинлари ғолиби Елена Азарова ҳамда терма жамоамиз мураббийлари билан ўз йўналишларининг янги дастурлари ва мураккаб элементлари устида ишлашмоқда. Уларнинг йиғини 23 январга қадар давом этади.

Сузувчиларимиз эса америкалик ФИНА эксперти Генадиус Соколовас ишлаб чиққан замонавий методика асосида машғулот ўтказишмоқда. Мураббийлар америкалик мутахассиснинг қўлланмаси асосида спортчиларимизнинг ҳаракатларини назорат қилиб туришибди. Ўз навбатида, америкалик эксперт ҳамюртларимиз билан боғланиб, машғулотлар бўйича ўзининг керакли тавсияларини бермоқда.

Шунингдек, сув полоси бўйича аёллар терма жамоамиз Россия очиқ чемпионатида ўз имкониятларини синовдан ўтказмоқда. Акбар Содиқов мураббийлигидаги қизларимиз Россиянинг етакчи жамоалари билан баҳсларда тажриба орттириб қайтиши кўзда тутилган.

Text to speech