Ру En O'z
11 Январь 2022 1955

Микаэла Шиффрин тоғ чанғисида тарихий рекорд ўрнатишга яқин

Америкалик таниқли тоғ чанғиси устаси, 2 карра Олимпия ўйинлари чемпиони Микаэла Шиффрин ушбу спорт тарихига киришга яқин турибди. Гап шундаки, у бугун бўлиб ўтадиган беллашувда ғалаба қозонса, Жаҳон кубоги босқичларида бир дастурда энг кўп муваффақиятга эришган спортчига айланади.

Айни пайтда тоғ чанғи усталари Австриянинг Шладминг шаҳрида жам бўлишди. Бугун у ерда слалом бўйича аёллар ўртасида навбатдаги беллашув ўтказилади.

Шу пайтгача Шиффрин ҳисобида Жаҳон кубоги доирасида 46 та слаломдаги ғалаба мавжуд. Бу билан америкалик спортчи швециялик Ингемар Стенмаркнинг гигант слаломдаги рекордини такрорлаб турибди. Унинг слалом баҳсларида фаолиятидаги навбатдаги муваффақият 26 ёшли Микаэланининг ушбу спорт тарихига киришига олиб келади.

Ҳозирда Микаэла Шиффрин ушбу мавсумда барча йўналишлар бўйича умумий ҳисобда пешқадамлик қилмоқда. Бироқ унга слалом дастурида етакчи бўлиб турган словакиялик Петра Влхова жиддий қаршилик кўрсатиши кутилмоқда.

Ҳозиргача аёллар тоифасидаги умумий очколар:
1. Микаэла Шиффрин (Ақш) – 866
2. Петра Влхова (Словакия) – 831
3. София Гожа (Италия) – 657
4. Сара Эктор (Швеция) – 568
5. Венди Холденер (Швейсария) – 408

Text to speech