10 Январь 2022
2527
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди
Бугун пойтахтимиздаги "ЖАР" спорт соғломлаштириш мажмуасида дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини старт олди. 25 январга қадар давом этадиган қўшма машғулотда юртимиз дзюдочилари қаторида Россия, Австрия, Ливан, Ҳиндистон, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон терма жамоаларининг жами 500 нафар аъзоси иштирок этяпти.
Йиғинда 2 карра Олимпия ўйинлари совриндори қозоғистонлик Элдос Сметов каби юлдузларни ҳам учратиш мумкин. Афсонавий Илиас Илиадис бошчилигидаги эркаклар ва аёллар терма жамоамиз эса асосий таркиб билан шуғулланмоқда.