Ру En O'z
11 Январь 2022 973

Бокс бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик қизғин давом этмоқда

Маълумки, 20-30 январь кунлари Тошкентда бокс бўйича 22 ёшгача бўлган йигитлар ва қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Айни пайтда ҳукуматимиз бошчилигида чемпионатга тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Мусобақада қитъамизнинг 20 га яқин мамлакатидан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади. "Универсал" спорт саройи мезбонлик қиладиган беллашувлар эркаклар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 12 та вазнда ўтказилади.

Боксчиларимиз Тошкент вилоятининг "Янгиобод" ўқув базасида мусобақага тайёргарлик кўришмоқда. Қайд этиш лозимки, бундай тоифадаги мусобақа Осиёда илк маротаба ўтказилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech