Ру En O'z
10 Январь 2022 2818

Бокс бўйича терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбоновни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Марат Галиевич Қурбонов 68 ёшни қарши олмоқда.

Марат Қурбонов 1954 йил 10 январ куни Тошкент шаҳрида туғилган. Бир неча йилдан бери бокс бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда. Ҳозирда ўзбек боксининг юқори поғонага чиқишида, мана шундай оламшумул ғалабаларни қўлга киритишимизда, дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига айланишимизда Марат Галиевичнинг хизматлари беқиёс. Тажрибали мураббий 2019 йил Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси 68 ёшни қарши олаётган Марат Қурбоновни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб қолади ва келгуси ишларида янада улкан зафарлар тилайди.

Text to speech