Ру En O'z
9 Январь 2022 2334

Дзюдочиларимиз учун янги қоидалар бўйича семинар ўтказилди

Хабарингиз бор, яқинда Халқаро дзюдо федерацияси қоидаларга кичик ўзгаришлар киритган эди. ИЖФ расмий сайтига Париж-2024 Олимпиада цикли учун янги қоидалар ҳақида видеодастур ҳам жойланган. Унда ИЖФ ҳакамлар супервайзери ва шарҳловчиси Нейл Адамс бу ҳақда батафсил тушунтириш берган эди.

Бу борада Ўзбекистон дзюдо федерациясида мазкур ўзгаришлар юзасидан семинар ўтказилди. Халқаро тоифадаги рефери Рамзиддин Саидов томонидан ўтказилган тадбирда катталар ва ёшлар терма жамоалари дзюдочиларига ўзгаришлар бўйича батафсил маълумот берилди. Тадбир давомида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, бу ўзгаришлар 26-28 январ кунлари Португалиянинг Одивелаш шаҳрида ўтадиган Гран-при мусобақасидан бошлаб Париж-2024 цикли якунига қадар амал қилади.

Text to speech