Ру En O'z
9 Январь 2022 2596

Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Мен ғолиб" шоири остидаги югуриш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада мамлакатимиз Қуролли кучлари тизимига кирувчи хизматчилар ҳамда ҳаваскорлар иштирок этишди. Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, ҳамюртларимиз орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш йўлидаги ушбу турнир 9400 метр масофага ташкил этилди. Регламентга кўра, "Мен ғолиб" югуриш мусобақасида ҳар бир жамоа таркиби 30 нафар иштирокчи, жумладан, 3 та профессионал атлет ҳамда 3 нафар аёл спортчидан иборат бўлиши лозим эди.

Умумий ҳисоб бўйича эркаклар ўртасида Мудофаа вазирлиги вакили Шоҳруҳ Давлатов, аёллар тоифасида эса Миллий Гвардия жамоаси таркибида иштирок этган Алина Ҳакимова олтин медални қўлга киритди.

Эркаклар:
1. Шоҳруҳ Давлатов – 27:33
2. Евгений Фадеев – 28:45
3. Отабек Тошқувватов – 29:12

Аёллар:
1. Алина Ҳакимова – 34:06
2. Тамилла Кучкарова – 34:52
3. Маржона Оққўзиева – 37:26

Мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган Мудофаа вазирлиги вакилларига бош соврин топширилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа ташкилот мутасаддилари катта қизиқиш билан кузатиб боришди. Тақдирлаш маросимида сўз олганлар юртимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботи йўлида ҳисса қўшган барчага ўзларининг самимий тилакларини билдириб ўтишди.

Text to speech