Ру En O'z
8 Январь 2022 2343

Енгил атлетикачиларимиз икки манзилда йиғин олиб боришмоқда

Айни кунларда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимиз ва Тошкент вилоятининг Дукент масканида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Пойтахтимизда 14 нафар спортчи йиғинда қатнашаётган бўлса, терма жамоамизнинг 11 нафар асосий вакиллари "Янгиобод спорт базаси"даги машғулотларда иштирок этмоқда. Йилнинг дастлабки йиғини бўлгани боис мураббийлар асосан жисмоний тайёргарликни кучайтиришга эътибор қаратишган.

Бугун МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов пойтахтимиздаги енгил атлетика марказига ташриф буюриб, у ерда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган спортчиларимиз билан учрашди. Ташриф давомида федерация мутасаддилари ва терма жамоамиз бош мураббийи Гўзал Ҳуббиева МОҚ раисига олиб борилаётган йиғин ҳақида батафсил маълумот берди.

МОҚ раҳбари ташриф давомида Марказда шуғулланаётган атлетлар билан ҳам юзма юз суҳбатлашиб, уларнинг янги мавсумда олдиларига қўйган режаси, мақсадлари ҳақида фикр алмашди. Шунингдек, федерация мутасаддиларига спортчиларнинг камчиликларини ўрганиш, улар учун барча шароитларни яратиш, машғулотларни узликсиз давом эттириш бўйича кўрсатма берди.

Text to speech