Ру En O'z
7 Январь 2022 2157

Велоспортчиларимизнинг Бўстонлиқдаги йиғини давом этмоқда

Айни кунларда велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг барча ёш тоифасидаги спортчилари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Машғулотлар хорижлик мураббий Глеб Гройсман бошчилигида кунига 3 маҳалдан йўлга қўйилган. Ушбу йиғин жорий йил шоссе ва трек йўналишларида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқич вазифасини ўтаб беради. Мураббий ушбу йиғинга қитъа биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилишга даъвогар 24 нафар спортчини жалб қилган бўлиб, уни якуни бўйича бўлажак мусобақада қатнашадиган якуний таркиб саралаб олинади. Таркибда Муроджон Холмуратов каби тажрибали спортчиларимиз қаторида Янина Кускова, Алексей Фомовский, Данил Евдакимов, Акрам Суннатов, Улуғбек Саидов каби ёш иқтидор егаларини ҳам учратиш мумкин.

Машғулотлар 26 январга қадар давом этади.

Text to speech