Ру En O'z
7 Январь 2022 2480

Ксения Гулямова Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи аёллар комиссияси аъзолигига сайланди

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси бош котиби, Ўзбекистон поло федерацияси раиси ўринбосари Ксения Гулямова Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи (УИПМ) Ижроия қўмитаси қарори билан 2024 йилгача ташкилотнинг аёллар комиссияси аъзолигига сайланди. Ҳамюртимизнинг номзодини Ижроия қўмитасига УИПМ президенти доктор Клаус Шорман тақдим этган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 27-28 ноябр кунлари бўлиб ўтган УИПМ Онлайн конгрессида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси УИПМ Хотин-қизлар комиссиясини тузишни сўраб мурожаат қилган эди. Бундан кўзланган мақсад мураббийлар, ҳакамлар ва спортчилар ўртасида гендер тенглигига эришиш. Миллий федерациялар раҳбарлари Хотин-қизлар комиссиясини тузиш учун 95 фоиздан ортиқ овоз берган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ксения Гулямовани янги лавозимга сайлангани билан қутлаб, унинг келгуси фаолиятида омад тилайди.

Text to speech