Ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Илҳомжон Баҳромов 25 ёшда!
Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илҳомжон Баҳромов 25 ёшни қарши олмоқда.
Илҳомжон Баҳромов 1997 йил 7 январь куни Самарқанд вилоятида туғилган. Спортчилар оиласида дунёга келган Илҳомжон юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2014 йил Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби бўлди ва 2019 йил катталар ўртасида Осиё чемпионатида ҳам терма жамоамиз ҳисобига яна бир олтин медални тақдим қилган. Курашчимиз фаолияти давомида яна бир қатор бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда ҳам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Илҳомжон Баҳромовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.