Ру En O'z
7 Январь 2022 2298

Қор устидаги поло баҳсларига марҳабо

Поло – бетакрор ва ажойиб спорт турларидан бири. Ушбу қизиқарли жамоавий ўйин тури спортчилардан тана ва отни моҳирлик билан, мукаммал даражада бошқариш ҳамда юқори концентрацияни талаб қилади.

Полонинг келиб чиқиши улуғ аждодларимизга бориб тақалсада, унинг спорт тури сифатида шаклланиш тарихи Буюк Британия билан боғланади. Инглизлар ушбу ўйинни Британияга Ҳиндистондан олиб кетишади. Европада замонавий от пойгаси мухлислари жамоавий ўйиннинг янги қоидаларини ўйлаб топишади ва уни мукаммал спорт тури сифатида дунёга олиб чиқади.

Ўзбекистон ҳудудларида аждодларимиз поло спорт турига пойдевор вазифасини ўтаб берган чавгон ўйини билан қадимдан шуғулланиб келган, зеро ота-боболаримиз орасида от пойгаси, улоқ-кўпкари каби этноспорт турлари кенг оммалашган бўлса-да, бироқ мамлакатимизда замонавий спорт тури сифатида от полоси яқиндан ривожлана бошлаган.

Жумладан, 2018 йилдан Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида поло ўйнаш учун қулай бўлган поло-пони ва қорабайир отларини кўпайтиришга бағишланган янги замонавий мажмуалар очиш бошланди. 2020 йилга келиб Ўзбекистонда поло федерацияси ташкил этилди.

2021 йил 5 августдаги “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Президент Қарори эса юртимизда полони ривожлантиришда янги даврни бошлаб берди, десак муболаға бўлмайди. Мазкур қарорда белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси доирасида Ўзбекистон поло федерацияси томонидан 2022 йил 9 январь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Amirsoy Polo Cup-2022” мусобақаси ташкил этилади. Мусобақа Ўзбекистонда ушбу спорт турини кенг оммалаштириш ва юртимизда от полосини ривожлантириш мақсадида ўтказилмоқда. 2022” мусобақаси ташкил этилади. Мусобақа Ўзбекистонда ушбу спорт турини кенг оммалаштириш ва юртимизда от полосини ривожлантириш мақсадида ўтказилмоқда. Унда “Nest One”, “OFB”, Миллий гвардиянинг шаҳар ва от спорти бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабларининг жамоалари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, от полоси бўйича мусобақа 2021 йил январь ойида ҳам “Amirsoy Resort” тоғ мажмуасида ўтказилган эди. Туризм ва спорт вазирлигининг маълум қилишича, мусобақа денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, жаҳон тажрибасида шу пайтгача қор ва музли майдонларда поло баҳслари ўтказилган бўлсада, бундай баландликдаги ўйин илк бор ташкил этилмоқда.

Text to speech