Ру En O'z
7 Январь 2022 1328

Ўзбек теннисининг маликаси Ирода Тўлагановани табриклаймиз!

Бугун ўзбек теннисининг таниқли вакилларидан бири Ирода Тўлаганова таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ирода Тўлаганова 1982 йил 7 январда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Профессионал спортчи сифатида 1999 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Теннис бўйича Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинлари бронза медали совриндори (1998, Москва), ўсмир қизлар ўртасида Осиё чемпионати (1999, Фукуока), "Wimbledon" (1999, Лондон) ва жуфтликда "US Open" турнирлари (1999, Нью-Йорк) ғолиби. Пусанда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони (2002 йил). 2006 ва 2007 йилларда Осиё чемпиони.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари, "Шуҳрат" медали соҳибаси. Ҳозирда Ўзбекистон теннис федерациясининг Бош котиби ва Осиё теннис федерациясининг вице-президенти сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ирода Ботировнани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech